Ўзбекистонда хусусий валюта айирбошлаш шохобчаларига рухсат берилиши мумкин

Улашиш:

Ўзбекистонда хусусий валюта айирбошлаш шохобчаларига рухсат берилиши мумкин. 

Бу президентнинг жамоатчилик муҳокамасига қўйилган қарори лойиҳасида назарда тутилган.

Ҳужжат доирасида Молия вазирлиги, Марказий Банк ва Иқтисодий ривожланиш ва қамбағалликни қисқартириш вазирлиги 2022 йилда хусусий валюта айирбошлаш шохобчалари фаолиятини тартибга солувчи меъёрий ҳужжатлар тўпламини ишлаб чиқиши лозим.

Мазкур қарор хорижий давлатларнинг муваффақиятли тажрибасидан келиб чиққан ҳолда, шунингдек, ноқонуний валюта савдосини тўхтатиш ва аҳолига ҳафтасига 7 кун 24 соат давомида юқори сифатли валюта айирбошлаш хизматларини кўрсатиш мақсадида қабул қилинган.

Эслатиб ўтамизки, ноябрь ойининг охирида ижтимоий тармоқларда депутат Расул Кушербаев томонидан ёзиб олинган видеолавҳа таркалди. Депутатнинг айтишича, у бир соат давомида Янгийўлда валюта айирбошлаш шохобчасини излаган бўлсада, уларнинг барчаси ёпиқлиги туфайли 50 долларни “қора бозорда” алмаштиришга мажбур бўлган. У Ўзбекистон қонунларини бузганлигини очиқчасига тан олиб, бу учун жазога тайёрлигини билдирган.

Ўз ўрнида Адлия вазирлиги депутатнинг мазкур ҳатти-ҳаракатини танқид қилган. Бироқ вазирлик нима учун валютачилар мамлакат бозорларида эркин ишлаётгани ва банк тизими дам олиш кунлари валюта айирбошлаш шохобчалари ишини ташкил эта олмаётгани хусусида ҳеч нарса айтмаган.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.