UzAuto Motors автомобиллар салонидан сув ўтишини тан олган. Бунга илгари компания регистраторларни ўрнатган мутахассисларни айблаган.
Эслатиб ўтамизки, март ойида мамлакатда аномал даражадаги ёғингарчилик кузатилди. Ёмғирнинг биринчи ҳафтасидан сўнг, машинадан сув ўтганидан норози бўлган ҳайдовчиларнинг видеолавҳалари ижтимоий тармоқларда пайдо бўла бошлади.
"Ҳар жума куни мен дилерлар билан учрашув ўтказаман, юзага келган асосий муаммоларни муҳокама қиламиз. Афсуски, бизда сув ўтиши муаммоси мавжуд. Айни пайтда, бу бўяшдан олдин қилинадиган герметизация билан боғлиқ деб ҳисоблаймиз. Биз буни жуда жиддий қабул қиламиз, муаммони кўраяпмиз. Мен уни яширмаяпман. Вазиятни тўғрилаш устида иш олиб бормоқдамиз. Ўзим бу масалани ҳал қилиш учун ҳар куни ишлаяпман", - дея таъкидлади Андерссон UzReport TV телеканалига берган интервьюсида.
Шунингдек, унинг қўшимча қилишича, яқин келажакда ушбу муаммонинг ечими албатта топилади.