Обид Ҳакимов: бозордаги нархларни барқарорлаштириш учун Ўзбекистон ун, ёғ ва шакарнинг йирик заҳираларини яратиб қўйган

Улашиш:

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази директори Обд Ҳакимовнинг айтишича, бозордаги нархларни барқарорлаштириш учун Ўзбекистон ун, ёғ ва шакарнинг йирик заҳираларини яратиб қўйган. 

“Ҳозирда бутун дунёда жуда юқори инфляция трендлари кузатилмоқда. Шунинг учун президент мамлакатда глобал чораларни амалга ошириш, яъни муҳим озиқ-овқат маҳсулотлари бўлмиш шакар, ун, ёғ ва бошқа ижтимоий аҳамиятга эга маҳсулотлар нархларини сақлаб туриш бўйича кўрсатма берган. Бизда аллақачон етарли заҳиралар яратилган", - дея таъкидлади у.

Унинг сўзларига кўра, агар мамлакатда йиллик шакар истеъмоли 400 минг тоннани ташкил этса, 1 апрел куни ҳолатида 250 минг тонна заҳира тайёрланган.

"Ўсимлик ёғи ҳақида гапирадиган бўлсак, Ўзбекистонда унинг йиллик истеъмоли 320 минг тоннани ташкил этади. Бизда 70 минг тонна захира тайёр. Ун эса аҳоли томонидан йилига 2,5 млн тонна истеъмол қилинади. Ҳозир захирада 980 минг тонна жамланган", - деди у. 

Эслатиб ўтамизки, Мирзиёев пайшанба куни бўлиб ўтган йиғилишда мамлакатда озиқ-овқат нархларини 5-10 фоизга пасайтириш лозимлиги хусусида гапирган эди.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.