Пулини тўлаб, учавер. “Тошкент” аэропортида тезлаштирилган қайддан ўтиш ва учишдан олдин текшириш хизмати йўлга қўйилди

Улашиш:

Тошкент халқаро аэропортининг жўнаш терминалида янги Fast Track хизмати ишга туширилди. Бу йўловчиларга парвозга навбатсиз тартибда божхона ва паспорт назоратидан, шунингдек парвоз олдидан текширишдан ўтиш имкониятини беради. Бу ҳақда Uzbekistan Airports  хабар бермоқда.

Хизматдан фойдаланиш учун йўловчи жўнаш терминалидаги ахборот столига мурожаат қилиши керак. Тўловдан кейин аэропорт вакили йўловчини махсус "йўлак" бўйлаб "стерил" зонага олиб боради, у ердан йўловчи самолётга ўзи чиқиши мумкин бўлади.

Fast Track хизмати нархи - 170 000 сўмни ташкил қилади. Шунингдек, оила вакиллари билан кетаётган йўловчилар учун “Family” пакети амал қилади.

Хизмат учун тўловни Uzcard, Humo, Visa ва Mastercard ёрдамида нақд миллий валютада ёки банк ўтказмаси орқали тўлаш мумкин.

Шунингдек, Fast Track хизмати билан биргаликда Тошкент аэропортидан жўнаб кетаётган йўловчилар жўнаш залининг стерил ҳудудида жойлашган Anor бизнес залида кутиб туришни сотиб олишлари мумкин.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.