Фуқаролик ишлари бўйича Жиззах туманлараро судининг 18.01.2013 йилги суд буйруги бўйича қарздор Шарипов Тўлқин Маматқулович ҳисобидан ундирувчи Довурбоева Сайёра Норжигитовна фойдасига бир нафар 04.03.2012 йилда туғилган Тўлқинов Ғанишер исмли фарзандининг таъминоти учун унинг ҳар ойлик иш ҳақи ва даромадларининг ¼ қим миқдорида то у вояга етгунча алимент ундириш белгиланган.
Мажбурий ижро ҳаракатлари ва ўтказилган ташвиқотлар, тушунтиришлар натижасида ундирувчи С.Довурбоева 08.06.2022 йилда Бюронинг Жиззах шаҳар бўлими бошлиғи номига ёзма равишда мурожаат этади. Унинг мурожаатида қарздор турмуш ўртоғи Т.Шарипов билан ярашганлигини ва шунинг учун ижро ишини ижросиз ўзига қайтаришни, қарздорга қўйилган барча чеклов ва таъқиқларни бекор қилишни баён қилган.
Унинг ушбу мурожаати томонлар иштирокида ўрганиб чиқилди ва мурожаат қаноатлантирилиб, ижро иши “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисидаги”ги Қонуннинг 40-моддаси 1-қисми билан тамомланиб, яна бир оила ярашувига эришилди.
Х.Норхўжаев - Давлат ижрочиси 1-даражали юрист