Мамлакатимизда биринчи бўлиб икки вилоят маҳаллалари ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди

Улашиш:
Маҳалла тизимидаги янгича ёндошув, президентимиз айтганларидек янгича бошқарув тизими махаллада бўлишини исботи ўлароқ оралиқ масофаси 500 кмдан зиёд бўлган икки маҳалла ҳамкорлик меморандуми имзолади.
Зомин тумани "Пешағор" маҳалласи хоким ёрдамчиси Бобур Умурзақов таклифига биноан Янги Наманган туманидаги "Бунёдкор" МФЙ раиси Жобир Алихон бошчилигида Зомин туманига ташриф буюрдилар.
Ташриф давомида Пешағор маҳалласида бўлаётган ўзгаришлар, қилинаётган ишлар, хоким ёрдамчиси томонидан аҳолини ижтимоий-иқтисодий ҳолатини яхшилаш мақсадида олиб борилаётган ишлар билан танишилди.
Тўғриси битта ҳоким ёрдамчисини маҳалла учун қилаётган ишлари салмоғи одамни ҳайратга солади. Деҳқончилик учун ажратилган ерлар, қазилган тик қудуқлар, томчилаб суғориш механизми, машхур Зомин чўпонларини касаначилик асосида ишлаб чиқариш лойиҳалари илиқ таассурот қолдирди, - дейди Бунёдкор МФЙ раиси Жобир Алихон.
Пешағор маҳалласининг иқтисодий драйверларидан бири гулчилик ҳисобланади. Ҳамкорлик асосида гулчилик масаласи бўйича ҳар қандай амалий кўмак ва маслаҳатлар "Бунёдкор" МФЙ орқали бўлиши келишиб олинди. (Баҳонада меҳмонлар гуллар фестивалини ҳам ташвиқотини қилиб олишди).
- Яна бир келишувларимиздан бири бунёдкорликлар учун баҳаво Зомин ерларида дам олишларига замин яратиб келдик. Бунёдкор аҳолиси учун пансионат қуриш режаси ҳам бор иншааллох!!! - дейди раис.
Август охирларида Зомин тоғлари этакларида икки маҳалла ўртасида дўстлик фестивали ўтказиш икки маҳалланинг дўстлик ришталарини янада мустаҳкамлашга замин яратади.
Ташриф давомида Зомин туманидаги "Хўжаи Сероб ота" зиёратгоҳига ташриф буюрилди. Қадамжо зиёрат қилиниб, келгусидаги ҳамкорлик ришталари абадий бўлиши учун тилак билдирилди.

 

 

 

 

 
2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.