Профилактика ва қаришга қарши тиббиёт доктори Наталья Зубарёванинг айтишича, таркибида триклозан, хлоргексидин, метронидазол и флюорид мавжуд тиш пасталаридан мунтазам фойдаланиш саломатликка зиён етказиши мумкин.
Хлоргексидин ва метронидазолли тиш пасталаридан ҳам кунда фойдаланиш ярамайди.
Бироқ юқоридагилар орасида энг хавфлиси — флюорид, у ишлаб чиқаришдаги турли чиқиндилардан олинади. Нейротоксин ҳисобланди. Масалан, бундай пастанинг битта тюбиги ёш бола учун заҳарли дозага айланиши мумкин, дея таъкидлади Зубарёва.
Шунингдек, таркибида ЮФМ (юза-фаол моддалар), SLS (натрий лаурилсулфат), парабенлар, пропиленгликол, ширин таъм берувчилар ва бўёқ моддалар бор пасталардан ҳам мунтазам фойдаланмаслик керак. Тиш пастасининг асосий вазифаси таъм ва гўзаллик эмас, балки тозалашдир, деди мутахассис.