Facebook ва Instagram’да қанча ўзбекистонлик фойдаланувчи борлиги маълум қилинди

Улашиш:

Meta компаниясининг Хитой, Мўғулистон ва Марказий Осиё давлатларидаги вакили Жорж Ченга кўра, Facebook ва Instagram’нинг 10 миллион фаол ўзбекистонлик фойдаланувчиси бор. Алоҳида ҳисобланганда эса, Instagram фойдаланувчилари кўпроқ. Жорж Чен бу ҳақда Тошкентда журналист ва блогерлар учун ўтказилган тренингда маълум қилган.

Шунингдек, у ушбу ижтимоий тармоқлардаги президент Шавкат Мирзиёев саҳифаларини кузатиб боришини айтди: «Президент саҳифалари фаол ва аудиторияси кенг», – дея қайд этди Жорж Чен.

23 cентябр куни Meta компанияси вакиллари Тошкентда АКТ вазири ва АОКА директори билан учрашгани хабар қилинган эди.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.