Эртага уруш тугаса ҳам... Россия ва Беларус узоқ кутади

Улашиш:

Халқаро хоккей федерацияси катта спортга қайтиш агрессор мамлакат учун узоқ ва оғриқли кечишини маълум қилди.

Россия ва Беларус узоқ йиллар кўплаб халқаро спорт турнирларидан четда қолади. Урушга қадар Россия учун муваффақиятли саналган хоккей ҳам шулар жумласидан.

Халқаро хоккей федерацияси кенгаши аъзоси ва 2023 йилги жаҳон чемпионати бош директори Хейкки Хиетаненнинг айтишича, «қизил машина» (Россия терма жамоаси) ҳатто уруш эрта-индин тугаган тақдирда ҳам мусобақаларга қўйилмайди. Чунки ЖЧда кимлар қатнашиши белгилаб бўлинган ва у ерда Россия йўқ.

«Афсуски, уруш ҳали-вери тугайдиганга ўхшамайди. ЖЧ-2023 қуйи дивизионлари ҳам тўлган, ортиқча жой йўқ. Россия ва Беларус қайтадиган ҳолат қачон юз беради, буни вақт кўрсатади», Хиетаненнинг сўзларини келтирди Iltalehti.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.