Туркиядаги зилзила қурбонлари 300 кишига яқинлашди. Халқаро ҳамжамият ёрдам ваъда қилди (фото+видео)

Улашиш:

6 февраль куни эрталаб Туркия жануби-шарқида 7,4 магнитудали зилзила содир бўлди. Бу Туркиянинг 10 та шаҳри, шунингдек, қўшни Сурияда кенг кўламли вайронагарчиликка олиб келди. Туркияда 284 киши, Сурияда эса 237 киши ҳалок бўлгани айтилмоқда. Греция, Исроил, Украина ва Европа Иттифоқи ёрдам кўрсатиш ҳақида эълон қилди.

Туркиянинг Малатя шаҳрида одамлар вайрон бўлган бино олдида турибди
Фото: Reuters

Греция расмийлари, Афина ва Анқара ўртасидаги икки томонлама муносабатлардаги жиддий кескинликларга қарамай, зилзила содир бўлган ҳудудга қутқарув гуруҳларини жўнатишга тайёрлигини маълум қилди. Брюссел ҳам зилзиладан кейин қутқарув ишларига ёрдам беришга тайёрлигини билдирди. “Фикр-у хаёлимиз Туркия ва Сурия халқлари билан. Европа Иттифоқи ёрдам беришга тайёр”, — деб ёзди Европа Иттифоқининг ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича олий вакили Жозеп Боррел Twitter’да.

Зилзила оқибатида қисман вайрон бўлган Газиантеп қалъасининг кўриниши. Биринчи марта бу жойда қалъа эрамизнинг II-ИВ асрларида қурилган, 527—565 йилларда қаср пайдо бўлган. Ўшандан бери у бир неча бор тикланди ва кенгайтирилди, Усмонли империяси даврида 1557 йилда миноралар қайта қурилган.


Фото: Telegram

Фото: Global Look Press

Исроил ҳукумати Туркияга инсонпарварлик ёрдами юбориши ҳақида эълон қилди. Исроил мудофаа вазири Йав Галант ўз идораси ва армияга зарур тайёргарлик чораларини кўришни топширди.

Бундан ташқари Украина президенти Владимир Зеленский Туркияга зарур ёрдам кўрсатишни ваъда қилди. “Президент Эрдўғон, турк халқи ва Туркиядаги зилзила қурбонларининг оила аъзоларига ҳамдардлик билдираман, барча жабрланганларга тезроқ соғайиб кетишларини тилайман. Ушбу оғир дамда Туркия халқини қўллаб-қувватлаймиз. Биз ёрдам беришга тайёрмиз. Табиий офат оқибатларини бартараф этиш учун зарур ёрдам кўрсатилади”, — деб ёзди Зеленский Twitter’даги саҳифасида турк тилида.


Фото: Reuters

Фото: Reuters

 

 



2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.