Россияда янги Nexia 17 минг долларга сотила бошлади

Россияда янги Nexia 17 минг долларга сотила бошлади

Россияда янги 2023 йилги Chevrolet Nexia седанларини сотиш бошланди. Бу ҳақда “ixbt.cом” хабар бермоқда 

Қайд этилишича, автомобиль Россия бозори учун жозибадор нархларда таклиф қилинмоқда.

Қозоғистонда йиғиладиган автомобиллар дастлаб 1 399 000 рублдан (17 минг доллар ёки 195 млн сўм) таклиф қилинади. Аммо россияликлар кредит олиб, автомобилини алмаштирса, нархни 1 279 000 рублгача камайтириши мумкин.

Барча Chevrolet Nexia 2023 автомобиллари 106 от кучига эга 1,5 литрли двигатель ва автоматик узатмалар қутиси билан жиҳозланган.

Бундан ташқари, автомобиль олд хавфсизлик ёстиқчалари, туманга қарши чироқлар, борт компьютери, кондиционер, электр ойналар, кўп функцияли рулга ҳам эга. 

Ўзбекистонда Nexia учун шартномалар қабул қилиниши 2022 йилда тўхтатилган. Автомобиль нархи сўнги бор 120 млн атрофида эди. 

Ҳозирда “Оlх.uz”да 2022 йил ишлаб чиқарилган Nexia 3 русумли автомобиль 16 минг долларгача баҳоланмоқда. 

Аввалроқ Cobalt февраль ойида Қозоғистонда энг кўп сотилган автомобиль бўлган эди.