Бу йил ҳам магистратурада ўқийдиган хотин-қизларнинг контракт пули тўлаб берилади

Улашиш:

Квота тўғрисидаги президент фармойишида контракт асосида магистратурага кирадиган талаба хотин-қизларнинг контракт пулларини тўлаб бериш қайд этилган.

Контракт пуллари ҳеч қандай қайтариш шартларисиз тўлаб берилади.

Бунинг учун магистратурада ўқиётган хотин-қизлар ҳар йили 15 сентябргача ўзи ўқиётган ОТМ ректори номига ариза билан мурожаат қилади. Бу санадан кеч қолганларнинг контракти тўланмайди. Талабгорларнинг аризалари йиғилиб, ОТМ тегишли бўлган вазирликка юборилади.

15 октябргача ОТМ ректорлари талабгорларнинг контракт пулларини тўлаб бериш тўғрисида буйруқ қабул қилади.

Магистратура учун чет тили сертификати мажбурий. Бунда филология таълим йўналишлари учун сертификат даражаси камида C1, бошқа барча таълим йўналишлари учун эса B2 бўлиши керак.

2014-2024 SANGZOR.uz. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.