Хитой портидан Ўзбекистонга Эрон орқали йўл очилади

Улашиш:

Хитойнинг Сиямен портидан Ўзбекистонга Эрон орқали контейнер поезди ҳаракати йўлга қўйилди.

Хитойнинг Сиямен портидан Сергели станциясига Эрон орқали биринчи контейнер поезди ҳаракати йўлга қўйилди. Таркибида маиший техника юклари (музлатгич, кир ювиш машинаси, газ плиталари) бўлган контейнерлар Хитойдан денгиз орқали Бандер-Аббас портига олиб келинади ҳамда Эроннинг Бандер-Аббас портида темир йўл платформаларига ортилган ҳолда Туркманистон орқали Ўзбекистонга кириб келади.

39 та 40 футлик контейнерлардан ташкил топган блок поезди Бандер-Аббас портидан Сергели станциясигача 14 кунда етиб келиши белгиланган. Ҳозирда контейнер поезди Ўзбекистон ҳудудига ўтган бўлиб, бугун Тошкент шаҳрига етиб келиши режалаштирилган.

2014-2024 SANGZOR.uz. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.