“Вазият кескин”: Польша Беларусь билан чегарани қўриқлашга 500 нафар полициячи юборади

Улашиш:

Польша Ички ишлар вазирлиги юзлаб қўшимча полиция ходимларини Беларусь билан чегарага “таранг вазият”, хусусан, “Вагнер” жангариларининг Беларусга кўчирилиши билан боғлиқ ҳолда юборди. Бу ҳақда мамлакат ички ишлар вазири Мариуш Каминский хабар берди.

“Беларусь билан чегарадаги кескин вазият туфайли чегарани тартибсизлик ва терроризмга қарши кураш бўлинмаларининг 500 нафар полициячидан иборат гуруҳи билан кучайтиришга қарор қилдим”, — деди ёзди Польша ички ишлар вазири Мариуш Каминский.

У ҳозирда чегарада турган беш минг нафар чегарачи ва икки минг нафар ҳарбий хизматчилар сафига полициячи ҳам қўшилишини таъкидлади.

Польша ва Беларусь чегарасидаги вазият

Польша-Беларусь чегарасидаги вазият 2021 йилдан бери таранглигича қолмоқда, Беларусдан Польшага мигрантларнинг кескин оқими қайд этилган. 2023 йил бошидан бери Польша чегарачилари Беларусдан давлат чегарасини ноқонуний кесиб ўтишга 12 мингдан ортиқ уринишларни қайд этган.

Яқинда Беларусь президенти Александр Лукашенко Россиядаги муваффақиятсиз исёндан сўнг “Вагнер” раҳбари Евгений Пригожин ва унинг баъзи ёлланма аскарларига бошпана берганида кескинликнинг янги босқичи пайдо бўлди.

Аввалроқ Польша Беларусь билан чегарасини “Вагнер” ёлланма аскарлари келиши сабабли мустаҳкамлашга қарор қилганди. Польша бош вазири ўъинбосари Ярослав Качинский таъкидлаганидек, Беларусдаги вагнерчилар сони 8000 га яқин бўлиши мумкин ва бу “потенсиал янги” вазиятни юзага келтиради.


2014-2024 SANGZOR.uz. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.