Пригожиннинг пуллари ва қасри намойиш этилди (фото)

Улашиш:

«Россия 1» телеканалидаги «60 дақиқа» кўрсатувида «Вагнер» асосчиси Евгений Пригожиннинг Санкт-Петербургдаги уйи ва идорасидаги тинтувларнинг видео ва фотосуратлари намойиш этилди.

Кадрларда хавфсизлик кучлари офисга қандай кириб келганини, пул солинган қутиларни кўриш мумкин (10 миллиард рубл бўлгани айтилади).

Пригожиннинг уйидан қурол ва патронлар, бир нечта паспортлар, париклар, олтин қуймалари, турли валютадаги пуллар топилган. Уйда вертолёт майдончаси, бассейн, сауна, спорт зали ва тиббиёт кабинети мавжуд.

Аввал хабар берганимиздек, Путиннинг хос одамларидан бири саналган Евгений Пригожин 23 июнь куни мудофаа вазири Сергей Шойгу ва Бош штаб раҳбари Валерий Герасимовни топширишни талаб қилган ҳолда ҳарбий исён бошлади.

ФХХ Пригожинга қарши ҳарбий қўзғолон учун жиноий иш очди. Путин «Вагнер» ширкати раҳбарининг ҳаракатини «орқадан пичоқ уриш» ва «хиёнат» деб атади.

Пировардида Беларусь президенти Александр Лукашенко воситачилигида исёнчилар билан сулҳга эришилгани хабар қилинди.

«Вагнер» бўлинмалари ўз лагерларига қайтиши, Пригожин эса Беларусга кетиши ҳақида келишувга эришилган.

2014-2024 SANGZOR.uz. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.