Зеленскийнинг даҳшатли режаси фош этилди

Чоп этиш

Украина президенти Владимир Зеленский Запорожье атом электр станцияси (ЗАЭС)да даҳшатли провокация тайёрламоқда, деб ёзди Европарламент собиқ депутати Флориан Филиппо Twitter’да.

"Улар "Шимолий оқимлар"да тортинмасдан диверсияни амалга оширишди, ҳозир эса Зеленскийга НАТО саммитига бир неча кун қолганда "катта зарба" керак!", - деб ёзган сиёсатчи.

Филиппонинг таъкидлашича, ЗАЭСга ҳужум Украина раҳбари учун Киев режимини янги Ғарб қуроллари билан таъминлаш учун баҳона сифатида керак.

“Росэнергоатом” раҳбари маслаҳатчиси Ренат Карчаа “Россия 24” телеканали эфирида Киев 5 июлга ўтар кечаси Запорожье атом электр станциясига юқори аниқликдаги қуроллар ва камикадзе-дронлардан фойдаланган ҳолда ҳужум қилмоқчи эканлигини айтган эди.
Мавзу юзасидан фикр, мулоҳаза ёки қўшимча маълумотларингиз бўлса, Sangzor.uz Telegram канали орқали таҳририятга йўллашингиз мумкин.
Фикрлар (0)
Фикр билдиринг
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив