Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Янгиобод туман бўлими томонидан терговга қадар текширув ўтказилган.
Унда АТБ «Қишлоқ қурилиш банк» Янгиобод филиалининг кредитлаш бўлими собиқ етакчи мутахассиси Н.Қ. фуқаро М.Б.нинг номига 20 млн сўм кредит олиб ўзлаштирганлиги, шунингдек банк мижозлари Ш.Н. ва М.О.дан кредит қарздорлигини сўндириш учун қабул қилган жами 61,4 млн сўм нақд пулларини банк кассасига топширмасдан талон-торож қилганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.