“Kompromatuzb иши” ёпиқ судда кўриладиган бўлди

Чоп этиш

Бугун, 18 июл куни жиноят ишлари бўйича Шайхонтоҳур тумани судида “Kompromatuzb иши” бўйича суд жараёнлари бошланди. Kun.uz мухбирининг хабар беришича, дастлаб очиқ тарзда, ОАВ вакиллари иштирокида бошланган процесс, судланувчиларнинг илтимосига кўра, ёпиқ кўриладиган бўлди.

Жиноят иши доирасида:

  • “Ўзбекнефтгаз” АЖ матбуот котиби (собиқ) Сиёвуш Ҳошимов – Жиноят кодексининг 139-моддаси (туҳмат), 165-моддаси (товламачилик), 243-моддаси (жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш) билан;
  • фуқаро Аҳмадулло Аҳмаджонов – ЖКнинг 139- ва 165-моддалари билан;
  • Human.uz сайти асосчиси ва муҳаррири Хуршид Далиев – ЖКнинг 139-, 165-, 184- (солиқлар ёки бошқа мажбурий тўловларни тўлашдан бўйин товлаш) ва 243-моддалари билан;
  • Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги матбуот котиби (собиқ) Мавжуда Мирзаева – ЖКнинг 113-моддаси (таносил ёки ОИВ касаллиги/ОИТСни тарқатиш) ва 165-моддаси билан айбланмоқда.

Жиноят иши ҳужжатларида жами 19 нафар жабрланувчи қайд этилган. Улар орасида собиқ бандлик вазири Нозим Ҳусанов, Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг собиқ директори Афзал Ирматов, Андижон шаҳар ҳокими Ғофуржон Абдураҳмонов ҳам бор.

Мавзу юзасидан фикр, мулоҳаза ёки қўшимча маълумотларингиз бўлса, Sangzor.uz Telegram канали орқали таҳририятга йўллашингиз мумкин.
Фикрлар (0)
Фикр билдиринг
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив