Жиззах бозорида мусодара қилинган мол-мулклар ярмаркаси бўлди

Улашиш:

Мажбурий ижро бюросининг Жиззах вилоят бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлимлари билан биргаликда жорий йилнинг 12 август куни Бюро органлари томонидан қонунчилик талаблари асосида ижро ҳужжатлари бўйича қарздорлик эвазига хатланган, олиб қўйилган ва давлат даромадига ўтказилиши белгиланган товар-моддий бойликларни арзонлаштирилган нархларда тезроқ сотиш мақсадида савдо ярмаркалари ташкил қилинди.

- «Бундай ярмарканинг бозор ҳудудида ташкил қилингани, мусодара қилинган мол-мулкларнинг тезроқ реализация бўлишига ёрдам беради» дейди, «Омад супер капитал» МЧЖ раҳбари Х.Порсахонов.

Бунда, “Жиззах марказий деҳқон бозори”да жойлашган савдо расталаридан жой ҳозирланиб, мол-мулкларнинг халққа арзонлаштирилган нархларда сотилиши йўлга қўйилди.

- «Нархлар жуда қулай ва арзон, энг муҳими ишончли. Мен янги уй рўзғор буюмлари олишга имкониятим йўқ эди, бу ярмарка арзон ва қулайдир. Ушбу дўконларда олинган мол-мулкларга тегишли ҳужжат расмийлаштириб берилиши ишончлидир» - дейди, харидорлардан бири.

Баҳолаш ташкилотлари томонидан қонунчилик асосида экспертизадан ўтказилиб, белгилаб берилган баҳоларда сотилаётган ушбу товарлар, албатта, бозор нархидан анча арзонлиги билан ажралиб туради.

Маълумот ўрнида, ушбу савдо дўконларига Бюро органлари томонидан суд ва ваколатли органлар ҳужжатлари асосида қарздорлик эвазига хатланган кўчмас мулк, автотранспорт ва махсус техникалардан бошқа барча турдаги мол-мулклар реализация қилиш учун топширилган.  

Мазкур мол-мулкларнинг сотилишидан тушган маблағлар биринчи навбатда фуқароларнинг ижро ҳужжатлари бўйича қарздорлигини қоплаш учун йўналтирилади ва агарда тушган маблағлар қарздорликдан кўп бўлса, фарқ суммаси фуқарога қайтариб берилади.

Бу борада ишлар мунтазам давом эттирилмоқда.

 

Жасур Ҳазратқулов

Мажбурий ижро бюроси 

Жиззах вилояти бошқармаси 

катта инспектори  

2014-2024 SANGZOR.uz. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.