Қашқадарёлик харидорга нуқсони бўлган Tracker-2 Premier автомобили сотилган. Автосалон эса машинани алмаштиришдан бош тортган

Улашиш:

Қашқадарёда қизиқ бир воқеа юз берган. Ғузор туманида яшовчи фуқаро Қаршидаги Qashqadaryo Avtotexxizmat автосалонидан    Tracker-2 TRK Premier автомобини харид қилган. Бироқ, машинанинг завод нуқсони борлиги аниқланган. Бу ҳақда Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси хабар бермоқда.

Фуқаро 2022 йил 26 декабрда автомобил сотиб олиш бўйича шартнома имзолаган. Шартнома шартларига кўра, машина ўз вақтида етказиб берилган бўлса-да, унда бир нечта техник носозликлар аниқланган. Муаммо ҳақида автосалон ходимларига мурожаат қилинганда, улар автомобилда носозликлар ишлаб чиқариш жараёнида пайдо бўлганлигини тасдиқлашган, аммо машинани янгисига алмаштиришмаган.

Шунда харидор рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасининг Қашқадарё вилояти ҳудудий бошқармасига мурожаат қилган. Фақатгина қўмита вакилларининг аралашувидан сўнг автосалон нуқсонли автомобилни 246,9 миллион сўмлик янгисига алмаштирган.

Агар сотиб олган автомобиль билан шунга ўхшаш муаммоларга дуч келсангиз, сиз ҳам Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасининг ҳудудий бўлимига мурожаат қилишингиз мумкин.

2014-2024 SANGZOR.uz. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.