Суюлтирилган газ баллонлари яхши тўлдирилмаяпти — статистика

Улашиш:

Истеъмолчилар федерацияси ҳамда Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси томонидан суюлтирилган углеводород газини етказиб бериш норма ва шартларига риоя этилиши аҳволи юзасидан аҳоли ўртасида сўровнома ўтказилди. 

Жами 28 603 та хонадонларда ўтказилган сўровнома натижаларига кўра:

— суюлтирилган углеводород газининг истеъмолчиларга 30 кун муддатда етказиб берилганлари – 24 635 та, 30 кун муддатдан кечикиб етказиб берилганлари – 3 668 та;

— махсус автотранспортларда назорат тарозиларнинг мавжуд эмаслиги ҳолатлари – 1 528 та;

— суюлтирилган углеводород газининг белгиланган вазнда (20 кг) етказиб берилганлари – 6 600 та, белгиланган вазндан кам миқдорда етказиб берилганлари сони эса – 22 003 та;

— етказиб берилаётган газ баллонларининг техник соз ҳолатдагилари – 27 993 та, техник носоз ҳолатдагилари – 610 тани ташкил этди.

2014-2024 SANGZOR.uz. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.