Тошкентда ичимлик суви ва оқава хизмати нархларининг ошиши кутилмоқда. "Тошкент шаҳар сув таъминоти" мутахассислари нарх ошиши нима билан боғлиқлиги, уни қачон кутиш кераклиги ва тошкентликлар ичимлик суви таъминоти ва оқава хизматлари учун қанча пул тўлашлари ҳақида гапириб беришган.
Сув таъминоти тизимидаги харажатларнинг кескин ўсиши, корхоналарнинг зарар кўраётган, ичимлик суви нархининг арзондиги, инспекторларнинг кичик маошлари, Тошкентдаги тизимнинг эскиргани – бу омилларнинг барчаси нархларни ошириш учун сабабдир.
"Тошкент шаҳар сув таъминоти" мутахассислари нархлар ошишини сув таъминоти ва оқава тизимининг ишлашини таъминлаш харажатларининг кескин ўсиши билан асослашмоқда. Сўнгги йилларда сувни тозалашда ишлатиладиган электр энергияси, ёқилғи ва мойлаш материаллари, эҳтиёт қисмлар ва кимёвий моддалар нархи бир неча бор ошган. Бироқ, сўнгги уч йил ичида ичимлик суви ва оқава хизматлари нархи ўзгармаган. Бундан ташқари, пойтахтда ичимлик суви ва оқава нархи ҳудудлардаги нархларга нисбатан пастлигича қолмоқда. Натижада 2022 йилда етказилган зарар миқдори 15,7 миллиард сўмни ташкил қилган, 2023 йил 1 сентябрга келиб эса 42 миллиард сўмга етган.
Ичимлик суви ва оқава нархларининг пастлиги сув таъминоти корхоналарининг молиявий имкониятларини ҳам чеклайди, шунингдек, мутахассисларнинг таъкидлашича, ишлаб чиқариш ва фойдаланиш нархлари ўртасидаги фарқ ҳам йўқотишларга олиб келади, ташқи тизимни ишлатиш харажатларининг кескин ошиши эса жойлардаги муаммоларни янада кучайтиради.
"Бугунги кунда ташкилотнинг зарари 25,5 миллиард сўмни ташкил этади ва Тошкентдаги сув тарифлари нафақат республика миқёсида, балки қўшни давлатларга нисбатан ҳам энг паст кўрсаткич бўлиб қолмоқда. Бугунги кунда пойтахтда бир тонна сув 400 сўм туради, биз 1 литр учун 40 тийин тўлаймиз. Шу билан бирга, пойтахтдаги қувурларнинг 60% дан ортиғи эскирган ва уларни алмаштириш керак, бу ичимлик суви сифатини яхшилашга бевосита таъсир қилади", - деди "Тошкент шаҳар сув таъминоти" бошқармаси бошлиғининг ўринбосари Вячеслав Тю.
Нархларнинг ошиши билан ходимлар иш ҳаққини ҳам ошириш режалаштирилган.
"Бугун бизда 300 та бўш иш ўринлари очиқ ва Тошкент бўйлаб атиги 150 нафар инспектор ишлайди. Қўнимсизлик айнан иш ҳақи миқдори билан боғлиқ",- деди Вячеслав Тю.
Ҳозирда мутахассислар ичимлик суви ва оқава тариф сиёсатини қайта кўриб чиқишган ва қуйидаги таклифни тақдим этишмоқда: аҳолига бир литр ичимлик суви учун 1 400 сўм, оқава хизматлари учун 1 000 сўм, юридик шахслар учун мос равишда 3 000 сўм ва 2 000 сўм даражасида белгилаш.
Рақамлар халқ депутатлари шаҳар Кенгашига тақдим этилган. Агар депутатлар уларни тасдиқласа, янги тарифлар жорий йил охирида кучга киради.