МИБ банк фойдасига 180 млрд.сўмлик қарзларни ундириб берди

Улашиш:

Банк кредитлари кўп ҳолларда кафиллик ёки гаров эвазига берилади. Агар кредит олган шахс банк олдидаги мажбуриятларини бажармаган тақдирда суд томонидан кредит қарздорликларини гаровдаги мулкига қаратиш ёки қарздор ва кафил фуқаролардан солидaр тартибда ундириш тўғрисида ижро варақаси чиқарилади.

Бюронинг Ш.Рашидов туман бўлими томонидан кредит қарздорликларини ундириш бўйича ижро ҳужжатларининг ижросини таъминлаш борасида муайян ишлар амалга оширилмоқда.

Жорий йилнинг ўтган даврида 3400 дан ортиқ ижро ҳужжати бўйича 179,8 млрд. сўм қарздорлик банк фойдасига ундирилган.

Шунингдек, банклар фойдасига ундирувлар билан боғлиқ ижро ҳужжатлари бўйича жами 85 та 46,6 млрд. сўмлик мол-мулклар хатланиб, 65 та 32,9 млрд. сўмлик мулклар электрон онлайн-аукцион савдосига чиқарилган.

2014-2024 SANGZOR.uz. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.