Солиқ ундирувлари - давлатчилик мавжудлигининг асосий шартларидан биридир

Улашиш:

Солиқлар таълим, кам таъминланганларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, ҳуқуқ-тартиботни сақлаш, мудофаа салоҳиятини таъминлаш, инфратузилмани яратиш ва ривожлантиришни молиялаштиришнинг манбаси бўлиб хизмат қилади.

Солиқ ва бошқа мажбурий тўлов қарздорликнинг ошиб кетиши давлат бюджетига ҳамда хўжалик юритувчи субъектлар молиявий фаолиятига салбий таъсир этади. Солиқларни ундириш-энг қадимги вазифалардан ва давлатчилик мавжудлигининг асосий шартларидан бири ҳисобламаган.

Мажбурий ижро бюроси Бахмал туман бўлими томонидан солиқ қарзи бўйича мажбуриятга эга шахснинг солиқ қарздорлигини ундириш умумий юрисдикция судлари ҳамда солиқ органи қарорларига асосан амалга оширилади ва бу борада самарали ишлар қилинмоқда.

Жумладан, жорий йилнинг ўтган даврида солиқ тўловлар ундирувига оид жами иш юритувдаги ижро ҳужжатларидан 1381 та  ижро ҳужжатлари тамомланиб, 19 млрд. 582 млн. сўмлик қарздорликлари ундирилган бўлса, қарздорларга тегишли 8 та 2 млрд. 341 млн. сўмлик мол-мулклари хатловга олиниб, шундан 7 та, 2 млрд. 341 млн. сўм мол-мулклар аукцион савдоларига чиқарилган.

Бу борадаги ишлар давом эттирилмоқда.

2014-2024 SANGZOR.uz. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.