Ўзбекистон МДҲ мамлакатлари орасида умумий фойдаланишдаги йўллар узунлиги бўйича тўртинчи ўринни эгаллаган. Бизникидан ҳам узунроқ йўллар фақат Россия Федерацияси, Беларусь ва Қозоғистонда мавжуд экан. Бу ҳақда Статистика агентлиги хабар бермоқда.
Йил бошида мамлакатда умумий фойдаланишдаги йўлларнинг узунлиги 42,9 минг километрни ташкил қилган. Ушбу кўрсаткич жамоатчилик фойдаланиши мумкин бўлган йўллар- пиёдалар кўчалари, автомобиль йўллари ва бошқа йўл турларининг умумий узунлигидан келиб чиққан ҳолда ҳисобланади.
Умуман олганда, рейтинг қуйидагича шаклланган:
Россия-1,6 миллион километр
Беларусь -104,1 минг километр
Қозоғистон - 94,8 минг километр
Ўзбекистон - 42,9 минг километр
Озарбайжон-28,3 минг километр
Молдова - 9,5 минг километр
Арманистон - 7,5 минг километр.
Умумий фойдаланишдаги йўлларнинг умумий узунлиги фуқароларнинг мобиллигини яхшилашга, иқтисодиёт ва туризмни ривожлантиришга таъсир қилади.