Ўзбекистон Википедияда давлат тилида чиққан мақолалар сони бўйича Марказий Осиёда 1-ўринни эгаллади

Чоп этиш

Ўзбекистон Википедияда давлат тилида чоп этилган мақолалар сони бўйича Марказий Осиёда биринчи ўринни эгаллаб, Қозоғистонни етакчиликдан сиқиб чиқарди.

Ўзбек тилидаги мақолалар сони 247 мингдан ошди. Мамлакат жаҳон рейтингида 45-ўринни эгаллаб турибди. Википедияни Ўзбекистоннинг табиати, туризми, маданияти, санъати, спорти, иқтисодиёти, саноати ва бошқа соҳаларига оид мақолалар билан тўлдириш ишлари республиканинг барча вазирлик ва идоралари томонидан 2017 йилдан бошлаб амалга оширилмоқда.

Бу Шавкат Мирзиёев раҳнамолигида мамлакат ҳукумати томонидан тасдиқланган “Интернет тармоғида миллий контентни янада ривожлантириш бўйича комплекс дастур”да кўзда тутилган. Википедияга маълумотларни юклаш ишларига  олий ўқув юртлари фаоллари ва талабалари орасидан кўнгиллилар жалб қилинган.

Мавзу юзасидан фикр, мулоҳаза ёки қўшимча маълумотларингиз бўлса, Sangzor.uz Telegram канали орқали таҳририятга йўллашингиз мумкин.
Фикрлар (0)
Фикр билдиринг
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив