Янги йилни 21 хонадон тўкин дастурхон атрофида кутадиган бўлди

Улашиш:

Корхонада фаолият юритаётган ишчиларнинг ишлашдан биринчи мақсади иқтисодий жиҳатдан нафланиши, яъни иш ҳақи олиши ҳисобланади.

Бироқ, айрим корхона раҳбарлари ходимларни ишлатиб, уларнинг иш ҳақини беришга келганда турли хил важлар келтиради. Ваҳоланки, байрам арафасида иш ҳақи биринчи ўринда туриши лозим.

Бюронинг Арнасой туман бўлими иш юритувига Фуқаролик ишлари бўйича Дўстлик туманлараро судининг 21 нафар фуқароларининг “Уч-тепа пахта тозалаш”АЖдан ҳисобланган, лекин тўланмаган 600 млн. сўм иш ҳақини ва унга тенглаштирилган тўловларни ундириш ҳақида суд буйруқлари келиб тушган ва ижро ишлари қўзғатилган.

Бюронинг туман бўлими давлат ижрочиларининг  қатъий чоралар кўрилиши натижасида 21 нафар фуқаро фойдасига 600 млн. сўм иш ҳақи тўлиқ ундириб берилди.

2014-2024 SANGZOR.uz. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.