Сайёр қабул – халқ билан фаол ва очиқ мулоқот

Улашиш:

Бугун  ҳам аҳоли мурожаатларини эшитиш ҳамда уларнинг муаммоли масалаларига амалий ечим топишда ёрдам кўрсатишда Жиззах вилоят солиқ бошқармаси масъул бўлган 4-сектор томонидан ҳар ойда ҳудудларда сайёр қабуллар ташкил этиб келинмоқда.

Ўтган ҳафта сўнгида шундай сайёр   қабул Дўстлик тумани 4-сектори ҳудудида жойлашган Саноатчилар маҳалласида ўтказилди. Унда Дўстлик туман ҳокимлиги вакиллари, туман халқ қабулхонаси, туман корхона ва ташкилотлар раҳбарлари ҳамда мурожаат билан келган фуқаролар иштирок этишди.

Сайёр қабулда электр энергияси, уй-жой таъмири, тиббий ва моддий ёрдам, болалар нафақасини олиш, кадастр ҳужжатларидаги муаммолар каби масалалар юзасидан мурожаатлар келиб тушди.  

Фуқаролар томонидан билдирилган мурожаатларнинг аксариятига жойида ечим топилди,  айримларига мутахассислар томонидан ҳуқуқий маслаҳатлар берилди. Муддат талаб этадиган мурожаатлар бўйича масъуллар бириктирилиб, ўз вақтида ижросини таъминлаш юзасидан аниқ вазифалар юкланди.

2014-2024 SANGZOR.uz. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.