Саудия Умра сафарига борган фаластинликларга мамлакатда қолишга рухсат берди

Улашиш:

Саудия Арабистони Умра учун мамлакатга келган ва Исроил ҳужумлари туфайли Ғазо секторига қайта олмаган фаластинликларга мамлакатда қолиш учун рухсатнома берди. Бу ҳақда “NTV” нашри хабар берди.

Қайд этилишича, Фаластин ТИВ баёнотига кўра, Саудия Арабистони Исроил ҳужумлари туфайли ўлкада қолиб кетган Ғазодан келган Умра зиёратчиларига мамлакатда 6 ой давомида яшашга рухсат берган.




ТИВ мазкур қарор учун Саудия Арабистони қироли Салмон бин Абдулазиз ва валиаҳд шаҳзода Муҳаммад бин Салмонга миннатдорлик билдирган.

2014-2024 SANGZOR.uz. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.