YouTube: энди сунъий интеллектда яратилган видеони шунчаки жойлаш мумкин эмас

Улашиш:

YouTube контент яратувчилари учун янги функцияни ишга туширишини эълон қилди, энди сунъий интеллектдан фойдаланиб яратилган видеоларга муаллифлар белги қўйишлари шарт.

Опция видеони жойлаш жараёнида ишга тушади, муаллифларга реал туюладиган видео таркибида «ўзгартирилган ёки синтетик контент» мавжудлигини кўрсатиш мажбурияти юкланади.

Бунга реал одамга аслида у қилмаган нарсани қилдириш ва шу ҳақда гапиртириш, реал воқеалар ва жойлар кадрларини ўзгартириш ёки аслида содир бўлмаган «реалга ўхшаш саҳна»ни кўрсатиш кабилар киради.

Шу билан бирга, чиройли филтрлар, махсус эффектлар, фонни хиралаштириш ва анимация каби «реалликдан йироқ» контентларга белги қўйиш талаб этилмайди.

Ўтган йил ноябрида YouTube сунъий интеллектдан фойдаланиб яратилган контент бўйича ўз сиёсатини ишлаб чиққанди. Хусусан, мусиқий лейбллар ва артистларни ҳимояловчи — қаттиқ қоидалар ҳамда қолган барча учун — нисбатан эркинроқ йўриқлар белгилаб олинганди.

2014-2024 SANGZOR.uz. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.