Ноқонуний қурилган савдо дўкони буздирилди

Улашиш:

Мажбурий ижро бюроси Шароф Рашидов туман бўлими иш юритувига Фуқаролик ишлари бўйича Жиззах туманлараро судининг ижро варақасига асосан жавобгар А.А. томонидан ноқонуний қурилган савдо дўконини буздириш тўғрисида ижро ҳужжати келиб тушган.

Ижро ҳаракатлари давомида жавобгарга ижро ҳужжатида кўрсатилган талабларни ихтиёрий равишда бажариш учун муддат берилган. Белгиланган муддат ичида қарздор томонидан буздирилмаганлиги сабабли, мажбурий ижро ҳаракатларига киришилган.

Ўтказилган мажбурий ижро ҳаракатлари давомида давлат ижрочисининг ноқонуний қурилмани  буздирилганлиги тўғрисидаги далолатномага асосан ижро ҳужжати ижроси Ўзбекистон Республикасининг “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуннинг 41-моддаси 1-бандига асосан амалда тамомланди.

А.Ражабов – давлат ижрочиси

2014-2024 SANGZOR.uz. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.