Қоидабузар аёлдан жарима ундирилди

Улашиш:

Жиззах вилоят ИИБ ЙҲХБнинг ижро ҳужжатига асосан  қоидабузар аёл М.О. ҳисобидан16 та 5.280.000 сўм йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун жарима жазоси белгиланган.

Мазкур ижро ҳужжати юзасидан бюронинг Шароф Рашидов тумани бўлими томонидан ижро иши юритуви қўзғатилиб, бу ҳақида қарздор М.О.га хабар берилиб, у жарима суммасини ихтиёрий равишда белгиланган муддат ичида тўлаши лозимлиги ҳақида огохлантирилган. Давлат ижрочиси томонидан қарздорга олиб борилган профилактик суҳбат давомида  жарима суммаси тўлиқ ундирилди ва ижро иши амалда тўлиқ ижро қилиниб, тамомланди.

И.Абдуназаров - Давлат ижрочиси

2014-2024 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.