Бугун Тошкентдан Тел-Авивга учадиган рейс бекор қилинди

Улашиш:

2024 йил 15 апрел куни HY301/302 Тошкент - Тел-Авив - Тошкент йўналишидаги авиақатновлар бекор қилинди. Бу ҳақида Uzbekistan Airways компанияси хабар берди.

Маълумотга кўра, ушбу мамлакатга рейснинг қолдирилиши Яқин Шарқ мамлакатларининг бир қисми устидан ҳаво ҳудуди ёпилиши, шунингдек, Ўзбекистон авиация ҳукуматининг парвозлар хавфсизлигини таъминлаш зарурати билан чиқарилган қарори билан боғлиқ.

Фақат 2024 йил 15 апрел куни амалга оширилиши режалаштирилган HY301/302 авиақатнови авиачипталарини қайта брон қилиш ёки пул маблағларини жарима ундирилмаган ҳолда қайтариш учун йўловчилардан Uzbekistan Airways Sales филиалига ёки авиакомпаниянинг хориждаги ваколатхоналарига мурожаат қилиш сўралган.

2014-2024 SANGZOR.uz. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.