Пойтахт метроси маъмурияти поездлар ҳаракатланиши ўртасидаги оралиқ вақтнинг ошганлигини тушунтириб берган

Чоп этиш

Сўнгги бир неча кун ичида Юнусобод метро линиясида ҳаракатланиш оралиғи, ҳатто энг авж пайтларда ҳам етти дақиқагача ошган. Куздан бери у тахминан 4 дақиқани ташкил қилган эди. Метрополитен матбуот-хизмати бу бўйича изоҳ берган.

Маълум бўлишича, метрополитен ёзда йўловчилар оқимининг пасайиши муносабати билан поездларни режали текширишга қарор қилган. Йўналишдаги поездлар сонининг камайиши туфайли ҳаракатланиш оралиғи вақтинча узайтирилган.

Компания йўловчилар томонидан вазиятнинг тўғри тушунилишга умид қилмоқда.

Мавзу юзасидан фикр, мулоҳаза ёки қўшимча маълумотларингиз бўлса, Sangzor.uz Telegram канали орқали таҳририятга йўллашингиз мумкин.
Фикрлар (0)
Фикр билдиринг
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив