Автокредитга олинган машина нега хатланди

Улашиш:

Фуқаролик ишлари бўйича Самарқанд судининг 19.01.2021 йилдаги ижро варақасига асосан қарздор С.Э. дан ундирувчи Капиталбанк Самарқанд филиали фойдасига 167.454.949 сўм кредит қарзи ундириш,  ундирувни С.Э га тегишли бўлган “LAСETTI” русумли 2023 йилда ишлаб чиқарилган автомашинага қаратиш тўғрисидаги ижро хужжати бўлим иш юритувига 24.05.2024 йил куни келиб тушган.

Олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида қарздор Э.С қарздорликни тўлаш бўйича бир неча маротаба огоҳлантириш олишига қарамасдан тўламаганлиги сабабли унга тегишли бўган автомашинани 11.06.2024 йил куни хатланиб  шу куннинг ўзида “Сардорбек авто сервис” МЧЖга қарашли жарима майдончасига қўйилиши таъминланди.

Шундан сўнг қарздор Э.С кредит қарздорлигини тўлиқ тўлаб берганлиги сабабли ундирувчи 14.06.2024 йилдаги хатига асосан ижро иши иш юритувдан тамомланиб қарздорлик эвазига хатланган автомашина қарздорга қайтарилган.

2014-2024 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.