Зўравонликни тарғиб қилувчи видеоларни тарқатганлар қанча жарима тўлайди?

Улашиш:

Қонунчиликка кўра, тазйиқни, зўравонликни ёки шафқатсизликни тарғиб қилувчи маҳсулотни тарқатиш, реклама қилиш, намойиш этиш мақсадида тайёрлаш жарима солишга сабаб бўлади.

 

Шунингдек, бундай маҳсулотларни Ўзбекистон ҳудудига олиб кириш, уни реклама қилиш, намойиш этиш, тарқатиш, шу жумладан, ОАВда, телекоммуникация тармоқларида ёки Интернетда реклама қилиш, намойиш этиш, тарқатиш ҳам мумкин эмас.

 

Мазкур тартибни бузганлар қуйидаги миқдорда жарима тўлайди:

◻️ фуқаролар – БҲМнинг 50 бараваридан 400 бараваригача (17 млн сўмдан 136 млн сўмгача);

 

◻️ мансабдор шахслар – БҲМнинг 100 бараваридан 450 бараваригача (34 млн сўмдан 153 млн сўмгача).

 

Олдинроқ ижтимоий тармоқларда томоша кўрсатиб, «Шоқоллар» сарлавҳаси остида зўравонликни тарғиб қилувчи видеоларни тарқатган бир гуруҳ ёшлар жавобгарликка тортилгани ҳақида хабар берилган эди.

2014-2024 SANGZOR.uz. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.