Ўзбекистонлик олимпиачилар либоси тақдим қилинди

Улашиш:

Ўзбекистон олимпиа терма жамоасининг либоси тақдим этилди.

 

Маълум бўлишича, спортчилар 7Сабер бренди остидаги формада қатнашади.

 

«Кийимлар Дри фит технологияси бўйича ишланган матолардан тайёрланган бўлиб, бу маҳсулотларга алоҳида мустаҳкамлик ва босим пайтида намликни юза бўйлаб тарқатиш ҳамда шиммасдан буғлантириш имконини беради», дея маълум қилган бренд вакиллари.

 

Таъкидланишича, Олтин элементлари билан ифодаланган оқ зумрад рангларнинг базавий комбинацияси ҳам спорт, ҳам парад экипировкалари ҳаётийлик ва очиқликни, шунингдек, ғалабага интилиш ва иродани англатади.

 

Либос Ўзбекистоннинг тарихий архитектурасидан илҳомланган ҳолда, яъни фрактал мозаикалар билан безатилган. Экипировканинг марказий элементи эса арка ҳисобланди.

 

Фото

 

Олдинроқ Париж-2024 Олимпиадасида ғолиб бўлганларга қанча пул мукофоти берилиши хабар қилинганди.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.