Солиқ мобил иловаси қандай имкониятларга эга

Улашиш:

Бир вақтлар солиқларни тўлаш учун солиқ тўловчилар банкларда навбатда туришар, ўз вақтида тўланмаган солиқлар учун эса пеня ёзилиб улар ортиқча харажатларга тушар эдилар.

Замонавий ахборот технологияларининг ривожланиши ва солиқ тўловчиларга қулайлик яратиш мақсадида солиқ қўмитаси томонидан замонавий мобиль илова ишга туширилиб, қатор имкониятлар яратилмоқда.

Бошланишида харид чекидан кешбек йиғиш учун фойдаланилган илованинг   имкониятлари доимий равишда кенгайиб бормоқда.

Фойдаланувчилар ушбу илова ёрдамида яшаб турган хонадонлари учун шаклланаётган мол-мулк ва ер солиқларини тўлаш, солиқ қарзи мавжуд  ёки йўқлигини аниқлаш, электрон имзо калити, фискал модулга тўлов, жарималар тўлаш каби функциялар ҳам мавжуд.

Ҳозирда иловада тўлов хизматлари, умумий хизматлар, персонал хизматлар ва ходимлар учун бўлимлари мавжуд. 

Солиқ кешбекдан июнь ойида 81 млндан кўпроқ фойдаланилди

Жорий йилнинг 1-июль ҳолатига Солиқ мобил иловасида рўйхатдан ўтган фойдаланувчилар сони 7 млн дан ошди. 

Июнь ойида мобил илова хизматларидан 82,4 млн мартадан кўп фойдаланилган.

Янги хизматлар:

  1. 1. Электрон калитга тўлов
  2. 2. Фискал модулга тўлов
  3. 3. ЯТТ солиқларини тўлаш.

Энг оммабоп хизматлар:

  1. Харидлар учун кешбек 
  2. Ижара шартномаларини рўйхатга олиш 
  3. Ўзини ўзи банд қилиш 
  4. Солиқларни тўлаш 
  5. Солиқ ҳамкор

Жиззах вилоят солиқ бошқармаси ахборот хизмати

2014-2024 SANGZOR.uz. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.