Мажбурий ижро бюроси Жиззах шаҳар бўлими томонидан жисмоний ва юридик шахсларнинг вакилларини қабул қилиш, муаммоларини ўрганиш ва бартараф этиш ҳамда ҳуқуқ ва эркинларини ҳимоя қилиш каби ижобий ишлар амалга оширилиб келинмоқда.
Жумладан, Фуқаролик ишлари бўйича Жиззах туманлараро судининг 03.07.2024 йилдаги ижро ҳужжатига асосан, қарздор Ш.Т ҳисобидан ундирувчи С.И фойдасига 280.000.000 сўм қарздорлик ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати бўлим иш юритувига 06.07.2024 йилда келиб тушган.
Ижро ҳаракатлари давомида қарздор Ш.Т олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари давомида ушбу қарздорлик учун ўзига тегишли бўлган турар жой хонадонни ундирувчи номига расмийлаштириб беришга мажбур бўлди.
Шундан сўнг ундирувчи бунга розилиб билдириб, қарздорлик учун ушбу мулк номига расмийлаштириб берилиши таъминланди.
МИБ Жиззах шаҳар бўлими