Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси, Кинематография агентлиги, Республика "Тасвирий ойина" ижодий уюшмаси, Бадиий академия, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги ҳамда Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси мамлакатимиз мустақиллигининг ўттиз уч йиллигига бағишланган "ЭНГ УЛУҒ, ЭНГ АЗИЗ" анъанавий республика кўрик- танловини эълон қилди.
Танловга "Бир бўлсак - ягона халқмиз, бирлашсак - Ватанмиз!" деган бош ғояни ўзида мужассам этган асарлар-материаллар қабул қилинади.
Танловда қуйидаги йўналишлар бўйича ғолиб ва совриндорлар аниқланади:
- босма ОАВ ходимларининг энг яхши журналистик ишлари;
- телевидение ва радио ижодкорларининг энг яхши материаллари;
- интернет-журналистика;
- публицистик жанрдаги энг яхши китоб учун;
- ёзувчи ва шоирларнинг энг яхши бадиий асарлари;
- тасвирий санъат, фото асарлари ва дизайн ишлари;
- кино санъати асарлари.
Танловга тақдим этилган ижодий ишларга қуйидаги ҳужжатлар илова қилиниши лозим:
- муаллиф ҳақида маълумот(обьективка);
- муаллифнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжат;
- муаллифнинг манзили ва боғланиш телефонлари.
Танловга 2023 йилнинг 1 августидан 2024 йилнинг 1 августигача бўлган даврда эълон қилинган материаллар – асарлар жорий йилнинг 10 августигача қабул қилинади.
Ижодий ишлар "Энг улуғ, энг азиз" танловига деб кўрсатилган ҳолда ўз ижодий йўналишлари бўйича қуйидаги манзилларга юборилиши лозим:
Босма ОАВ ходимларининг журналистик ишлари, телевидение ва радио ижодкорларининг материаллари ҳамда интернет журналистикаси бўйича ижодий ишлар Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси Жиззах вилоят бўлими (93-003-21-89 рақамига очилган телеграми) га юборилади.
Тасвирий санъат, фото ва дизайн ишлари Ўзбекистон "Тасвирий ойина" ижодий уюшмаси Жиззах вилоят бўлими (99-074-05-00 рақамига очилган телеграми) га юборилади.
Кино санъати асарлари Ўзбекистон Республикаси Кинематография агентлигининг Жиззах вилоят бўлими (93-306-52-48 рақамига очилган телеграми) га юборилади.
Эслатма: ҳужжатлар ҳам электрон тартибда юборилади.
Ёзувчи ва шоирларнинг бадиий асарлари эса Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Жиззах вилоят бўлимига юборилади. (тел: 94-345-00-64)
Мурожаат учун: Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси Жиззах вилоят бўлими, Жиззах шаҳри, Шароф Рашидов шох кўчаси, 30-уй.
Тел.: 93-003-21-89, 90-229-84-85
Танлов ғолиблари Ватанимиз мустақиллигининг ўттиз уч йиллик байрами арафасида мукофотланадилар ва уларнинг рўйхати матбуотда эълон қилинади.