Москвада ўзбекистонлик аёл жарима тўламаслик учун автобус назоратчисига ҳужум қилган. Видео

Улашиш:

Москвада Ўзбекистон фуқароси автобусга чиптасиз чиққани учун жавобгар бўлмаслик мақсадида автобус назоратчисига ҳужум қилган. Унга қарши жиноий иш қўзғатилган.

Тергов маълумотларига кўра, автобус салонида қизни йўл ҳақини текшириш учун назоратчи тўхтатган. Бироқ, ҳуқуқбузар жаримани тўламаслик учун текширувчига нисбатан куч ишлатган.

Терговчилар “муштумзўр” Ўзбекистон фуқароси эканлигини аниқлашган. Таъкидланишича, у билан тергов ҳаракатлари олиб борилган, айблов эълон қилинган, сўроқ пайтида у айбини тўлиқ тан олган ва тавба қилган.

  

Бундан ташқари, аёл Россия ҳудудида ноқонуний бўлганлиги аниқланган.

Унга қарши Россия Федерацияси Жиноят кодексининг 318-моддаси 1-қисмида ("Ҳокимият вакилига нисбатан зўравонлик ишлатиш") назарда тутилган жиноят белгилари бўйича жиноий иш қўзғатилган.

Эслатиб ўтамизки, илгари Марказий Осиёдан борган мигрантлар Давлат Думаси депутати Михаил Матвеевга ҳужум қилишган эди.

2014-2024 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.