Марказий Осиё мамлакатларидан, шу жумладан Афғонистондан келган юқори мартабали делегациялар халқаро савдо марказини очиш учун Термиз шаҳрига ташриф буюришган.
Бугун Термиз шаҳрига бир қатор делегациялар, хусусан, Афғонистон Ислом Амирлигининг иқтисодий масалалар бўйича вазир ўринбосари келган.
Ташриф доирасида Термиз халқаро савдо марказининг тантанали очилиши режалаштирилган. Маросимда Афғонистон Бош вазирининг иқтисодий масалалар бўйича ўринбосари, Ўзбекистон Бош вазири, Озарбайжон Бош вазирининг ўринбосари ҳамда Қозоғистон ва Қирғизистоннинг юқори мартабали амалдорлари иштирок этади.
Марказнинг очилиши Марказий Осиё минтақаси ва Озарбайжон мамлакатлари ўртасидаги савдо-иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлашда муҳим қадам бўлади.
Эслатиб ўтамикиз, аввалроқ Афғонистондан келган бизнес-делегация Тошкентда Афғонистон бозори савдо кўргазмасини ўтказиш билан шуғулланган эди.