Бойсунда яна олтингугурт гази сизиб чиқа бошлади

Улашиш:

Ҳодиса оқибатида ҳалок бўлганлар бор.

Сурхондарё вилоятининг Бойсун туманидаги М-25 газ конида 17 сентябрь куни тушдан кейин яна водород сульфид сизиб чиқиши юз берди. Ижтимоий тармоқларда воқеа жойидан олинган видеолар пайдо бўлди.

 

Ҳолат ортидан 2 нафар шахс вафот этган. Бу ҳақидаги маълумотни бугун, 18 сентябрь куни АОКАда ўтказилган матбуот анжуманида Бош прокуратура вакили Ўктам Ўтаев тасдиқлади.

 

“2 нафар одам ўлгани бўйича воқеа жойига вилоят прокурорининг ўзи чиққан. Ҳозирда терговолди текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда”, — деган у.

2014-2024 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.