Қозоғистон Марбург безгаги кириб келиши хавфидан хавотирда

Улашиш:

Қозоғистоннинг халқаро аэропортларида чет элдан келган йўловчиларнинг ҳароратини текшириш бошланган. Мамлакатда Марбург безгагининг кириб келишидан хавотирланилмоқда.

"Республикада касалликнинг олиб келиниши ва тарқалишининг олдини олиш мақсадида халқаро аэропортларда давлат чегарасида санитария-карантин назорати амалга оширилмоқда, у ерда барча келган йўловчиларнинг контактсиз термометрияси ўтказилади", - деди Қозоғистон бош санитария шифокори Сарҳат Бейсенова.

Унинг сўзларига кўра, идора вирус билан боғлиқ эпидемиологик вазиятнинг ривожланишини диққат билан кузатиб боради.

Uzbekistan Airports мухбиримизнинг сўрови юзасидан   мамлакатнинг ҳаво портларида бундай чоралар ҳали режалаштирилмаган, деб жавоб беришди.

"Аэропортлар тегишли идоралардан ҳеч қандай буйруқ ёки тавсиялар олмаган", – дея хабар берган компания.

Эслатиб ўтамизки, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти вакцинаси мавжуд бўлмаган Марбург вирусининг глобал эпидемияси хавфи ҳақида маълум қилган.

Эбола сингари, у филовируслар оиласига киради ва ўлим даражаси юқори бўлган оғир касалликни келтириб чиқаради. Вирус шикастланган тери, шиллиқ пардалар ёки зарарланган юзалар ва материаллар билан алоқа қилиш орқали юқади.

2014-2024 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.