ЖССТ ўлимга олиб келадиган Марбург вируси пандемияси ҳақида огоҳлантирмоқда

Улашиш:

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) вакцина мавжуд бўлмаган ҳалокатли Марбург вирусининг глобал эпидемияси хавфи борлигини эълон қилган.

Ташкилотнинг хабар беришича, 29 сентябрь ҳолатига кўра жами 26 та тасдиқланган ҳолат, шу жумладан саккизта ўлим қайд этилган.

"Руандадаги 30 та ҳудуддан еттитасида ҳолатлар қайд этилган. ЖССТ ушбу эпидемия хавфини миллий даражада жуда юқори, минтақавий даражада юқори ва глобал даражада паст деб баҳолайди",- дейилмоқа ташкилот сайтида.

Олимлар Конго, Танзания ва Уганда билан чегарадош ҳудудларда касаллик ҳолатлари қайд этилганлиги сабабли эпидемиянинг қўшни мамлакатларга тарқалиши хавфи борлигидан хавотирда.

Шунингдек, халқаро аэропорт ва Шарқий Африканинг бир нечта шаҳарларида бўлган йўл тармоғи жойлашган мамлакат пойтахтида тасдиқланган ҳолатлар туфайли халқаро тарқалиш хавфи катта.

Хабар қилинишича, касал билан мулоқотда бўлганлардан бири Белгияга халқаро саёҳат қилган, шундан сўнг тегишли муносабат чоралар кўрилган.

Ҳозирги вақтда вирусни даволаш ёки эмланиш йўли мавжуд эмас.

Марбург вируси одамларга мевали кўршапалаклар орқали юқади ва касалланган кишининг тана суюқликларига тегиниш, шунингдек, юзалар ва материаллар билан бевосита алоқа қилиш орқали одамларга тарқалади.

Унинг аломатлари орасида кучли бош оғриғи, қорин оғриғи, бурун ва оғиздан қон кетиш кузатилади. Беморларнинг омон қолиш даражасини ошириш учун қўллаб-қувватловчи терапия (оғиз орқали ёки томир ичига регидратация) ва симптоматик даволаш қўлланилади.

2014-2024 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.