Жиззахда шифо маскани қайта таъмирланиб фойдаланишга топширилди

Улашиш:

Жиззах шаҳридаги “Иттифоқ“ маҳалласи ҳудудида жойлашган терапия ва болалар бўлими қайта таъмирланиб, фойдаланишга топширилди. Шу муносабат ўтказилган очилиш маросимида шаҳар ҳокими Комил Холмуродов, тегишли ташкилот ва муассаса раҳбарлари, маҳалла нуронийлари ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

Тадбирда сўз олганлар мамлакатимизда барча соҳа ва тармоқлар қатори аҳоли саломатлигини муҳофаза қилишга қаратилаётган алоҳида эътибор туфайли юртимизда халқаро талаб ва андозаларга мос тизим яратилгани ва бу борада ишлар жадаллик билан давом эттирилаётганини таъкидлаб ўтишди.

Айтиш жоизки, фойдаланишга топширилган терапия ва болалар бўлими замон талабларига мос, жаҳон стандартлари асосида қурилган бўлиб, бу ерда фуқаролар учун барча қулайликлар яратилган.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.