Ўзбекистонда мактаб ўқувчилари учун қишки таътил даври ўзгартирилди

Улашиш:

Ўзбекистонда мактаб ўқувчилари учун қишки таътил муддатлари бироз ўзгартирилди. Унга кўра, қишки таътил аввал эълон қилинган 28 декабрдан эмас, балки 29 декабрдан бошланади. Таътил 2025 йилнинг 13 январигача давом этади, яъни ўқувчилар 13 январ куни мактабга қайтишади.

Бу ўзгаришлар ота-оналар, ўқувчилар ва педагогларга янада қулайлик яратиш ҳамда таълим жараёнининг узлуксизлигини таъминлаш мақсадида амалга оширилган. Илгари учинчи чорак 11 январда бошланиши режалаштирилган эди, аммо янги графикга кўра, бу сана 13 январга кўчирилди.

Таътил муддатлари ўзгариши бўйича қарор Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан қабул қилинди.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.