Дўстлик туман Давлат хизматлари маркази фуқаролар дуч келаётган муаммоларни аниқлади. Улардан бири - ЭРИ калитини олиш

Улашиш:

Ижтимоий тармоқлар мониторингига кўра аксарият фуқаролар электрон рақамли имзо (ЭРИ) олишда қийинчиликларга дуч келаётганини кўрсатмоқда.

Ҳукумат қарори билан тасдиқланган Маъмурий регламентга кўра ЭРИни Давлат хизматлари марказлари (ўзи келган ҳолда), my.gov.uz портали ҳамда e-imzo.uz расмий веб-сайти орқали олиш мумкин.

 1. Давлат хизматлари марказлари орқали олганда ходимга фақатгина паспортни ўзини тақдим этиш кифоя. Мутахассисимиз тизим орқали СТИР (яъни, «ИНН») рақамини текшириб олиб электрон имзо калитини шакллантириб беради. Электрон имзо Сизга тақдим этилиши учун ДХМга «флешка» билан келиш лозим. 

2. Электрон рақамли имзони, шунингдек ДХМга бормасдан масофадан туриб олиш мумкин. Бунинг учун, юқорида айтилганидек, истакка кўра иккита веб-сайтдан фойдаланиш мумкин — my.gov.uz ҳамда e-imzo.uz. Иккала ресурсда ҳам давлат хизматини олиш бўйича йўриқнома ишлаб чиқилган бўлиб, мазкур йўриқномада барча босқичлар аниқ кўрсатилган.

- my.gov.uz орқали электрон рақамли имзо олиш учун видеоқўлланма:

https://my.gov.uz/uz/pages/ecp-online?new=1

e-imzo.uz орқали электрон рақамли имзо олиш ва унинг модулини ўрнатиш учун қўлланмалар:

https://e-imzo.uz/#how_to_get

❗ Эслатиб ўтамиз, ЭРИ олиш учун жисмоний шахслардан базавий ҳисоблаш миқдорининг 7 %, яъни 17 150 сўм, юридик шахслардан эса БҲМнинг 10 % (24 500 сўм) миқдорида йиғим ундирилади.

Электрон рақамли имзо бериш тизими Давлат солиқ қўмитасига тегишли бўлиб, ушбу ташкилот ваколатли орган ҳисобланади. 

Бироқ, аризаларни кўриб чиқиш муддатини тезлаштириш мақсадида my.gov.uz ва e-imzo.uz орқали ЭРИ сертификатини олиш бўйича мурожаатларни кўриб чиқиш ваколати ДХМларга ҳам берилган. 

ДХМлар томонидан ЭРИ олиш учун онлайн тарзда расмийлаштирилган аризалар 1 иш куни мобайнида кўриб чиқилади ва барча маълумотлар тўғри бўлган тақдирда, электрон рақамли имзо сертификати яратилади. 

Ижтимоий тармоқлар орқали шу савол кўп маротаба келиб туша бошлади. 

Давлат хизматлари агентлиги мутахассислари мониторинги натижасида қуйидаги сабаблар аниқланди:

 

– селфи усулида олинган фотосурат нусхаси сифатининг пастлиги сабабли паспорт (ID карта) серия рақами ва ЖШ ШИР кўринмаганлиги; 

– селфи усулида олинган фотосурат умуман илова қилинмаганлиги; 

– паспорт нусхасининг алоҳида илова қилинмаганлиги; 

– иккала қисмда ҳам бир хил файл бириктирилганлиги; 

– белгиланган тўловлар амалга оширилмаганлиги.

 Шу боис, электрон рақамли имзо олиш учун ариза тўлдирилаётганда ушбу жиҳатларга эътибор қаратишингизни сўраймиз. 

Эслатиб ўтамиз, юқорида таъкидланган Маъмурий регламентнинг 17-бандида ЭРИ калитининг сертификатини бериш учун тўлов амалга оширилмаганлиги рад этиш учун асос бўлиши белгиланган. 

Давлат хизматлари агентлиги ҳар бир бўғини ходимлари доимо ваколати доирасида давлат хизматлари билан бўлган муаммоларни ечимини топишда ёрдам беришга интилади. 

Эслатиб ўтамиз жорий йилнинг биринчи чорагида Дўстлик туман ДХМда 605 нафар жисмоний ва юридик шахсларга ЭРИ сертификати олиш бўйича хизматлар кўрсатилди.

Давлат хизматларини кўрсатиш соҳасида фуқаролар томонидан қуйидаги соҳалар бўйича жами 6450 та мурожаатлар келиб тушган бўлиб, хусусан

-адлия соҳасида – 374 та,

-коммунал соҳада – 495 та,

-кўчмас мулк соҳасида – 368 та,

-ижтимоий соҳада – 785 та,

-солиқ соҳасида – 1570 та,

- таълим соҳасида 675,

- маданият ва спорт соҳасида 2 та,

- лицензия соҳасида – 30 та,

- турли соҳаларда маълумотномалар бериш – 791 та, 

- тадбиркорлик субъектларини рўйхатидан ўтказиш 115 та,

- қайта давлат рўйхатидан ўтказиш - 47 та,

- меҳнат соҳасида -593 тани ташкил этади.

Шундан ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали марказга келмаган ҳолда 250 та мурожаат бўлган. Умумий кўрсатилган хизматлардан ваколатли органлар томонидан  165 таси рад этилган бўлиб, қолган 6285 та мурожаатлар ижобий ҳал этилган.

Шу билан бир қаторда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 19.05.2020 йилдаги ПФ-5997-сон фармони билан 2020-2024 йилда тасдиқланган адлия органлари ва муассасаларини ривожлантириш мақсадли кўрсаткичларида белгиланган вазифаларни 2021 йилда амалга ошириш бўйича назорат режасининг 13-бандига мувофиқ электрон шаклда хизмат кўрсатиш сифатини жами кўрсатилган давлат хизматларининг 15 % фоизга етказиш мақсадида “ДХМ-маҳалла-фуқаро” тамойили асосида масофадан олинадиган электрон давлат хизматларидан фойдаланиш ва аҳоли кўникмаларини яратиш бўйича жойларда ўқув машғулотлари ташкил этиб борилмоқда. Бунда марказларда ташкил этилган ўзига-ўзи хизмат кўрсатиш бурчаклари орқали давлат хизматларини электрон олишда амалий ёрдам бериш ҳамда маҳаллаларга чиққан ҳолда аҳолини билим ва кўникмаларини ошириш бўйича ўқув машғулотлари ўтказилмоқда.

“Обод қишлоқ” дастурига киритилган Дўстлик туманининг Наврўз МФЙда Давлат хизматлари маркази ҳамда ФҲДЁ органларининг 5 нафар ходимларидан иборат тузилган ишчи гуруҳ томонидан 3 та кўча, 160 та хонадон, 203 та оила, 1985 нафар аҳоли хонадонларга уйма-уй кирилиб, фуқароларнинг муаммолари ўрганиб чиқилди.

Дўстлик тумани “Наврўз” МФЙда туман давлат хизматлари маркази томонидан жисмоний ва юридик шахсларга 19 турдаги жами 165 та давлат хизматлари кўрсатилган.

Шунингдек, жойларга борган ҳолда аҳолига турли давлат хизматлари соҳасида сайёр тартибда кўрсатилган давлат хизматлари сони эса 143 тани ташкил этади. 

Марказ орқали аҳолига ўртасида сўровномалар ўтказилиб, бунда кўрсатилаётган хизматлар ичида аҳоли учун қийинчилик туғдираётган хизматларни олиб ташлаш ҳамда аҳоли учун бошқа ташкилотлар томонидан норозиликларга сабаб бўлаётган айрим турдаги хизматлар, масалан болалар нафақасини тайинлаш, банклардан кредитлар олиш каби хизматларни марказлар орқали кўрсатилишини йўлга қўйиш бўйича таклифлар олинмоқда. 

Шокир Тавбаев  - Дўстлик туман ДХМ директори

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.