Мажбурий ижро бюросининг Ғаллаорол туман бўлими томонидан қарздор С. М. ҳисобидан ундирувчи “Алоқабанк” фойдасига кредит қарздорлигини ундириш мақсадида қонуний чоралар кўрилди. Ушбу жараён доирасида қарздорга тегишли автотранспорт воситаси хатланиб, белгиланган тартибда жарима майдонига жойлаштирилди.
Мазкур чора кўрилишидан аввал қарздорга тегишли қарз мажбуриятларини ўз вақтида бажариш тўғрисида огоҳлантириш хабарномаси юборилган бўлиб, қарздор томонидан қарз тўлови амалга оширилмагани боис ушбу ижро ҳаракати амалга оширилган. Мазкур ҳолатда қонуний тартибда қарздорнинг мулкига нисбатан чеклов қўйилиб, кредитор манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида зарурий чоралар кўрилди.
Бу каби чора-тадбирлар, авваламбор, қонуний ҳужжатларнинг ижросини таъминлаш ва кредит муассасаларининг молиявий барқарорлигини қўллаб-қувватлаш мақсадида амалга оширилаётгани қайд этилади. Шу билан бирга, қарздорлар қонуний мажбуриятларини ўз вақтида бажаришлари орқали бундай нохуш ҳолатларнинг олдини олишлари мумкинлиги эслатиб ўтилади.