Тошкентликлар совуқдаги қаровсиз ҳайвонларга ёрдам беришга чақирилди

Улашиш:

Тошкент шаҳар ҳокимияти аҳолини совуқ кунларда кўчада қолган мушук ва итларга ғамхўрлик қилишга чорлади. Мурожаатда шаҳарликлардан ҳайвонларни овқатлантириш, уларга бошпана бериш ёки ёрдам кўрсатиш сўралган.

Шунингдек, автомобиль эгаларига машиналарини ишга туширишдан олдин текшириш тавсия этилди. Совуқ ҳавода ҳайвонлар ғилдирак яқинига ёки капот остига яшириниб олиши мумкинлиги айтилди.

"Сиз бу орқали кичик, аммо муҳим бир жонни қутқариб қолишингиз мумкин", – дейилади пойтахт ҳокимиятининг хабарномасида.

Маълумот учун, Ўзбекистон бўйлаб совуқ об-ҳаво 19 декабргача давом этиши кутилмоқда. 20 декабрдан бошлаб ҳаво исиб, ёмғир ва қор ёғиши мумкинлиги маълум қилинди.

2014-2024 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.